ACDP logo
Kirish
header bg

Markaz media studiyasi tashkil etildi

40
Поделиться:
Markaz media studiyasi tashkil etildi

Конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ сиёсий жараёнларда амалга оширилиши режалаштирилган тарғибот-ташвиқот ишлари учун мўлжалланган Марказ медиа студияси ташкил этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Медиа гуруҳи учун мутахассислар – малакали журналист, муҳаррир, тасвирчи, видеомуҳаррир, режиссёр ва бошқалар жалб қилинди. Марказнинг сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси ва youtube канали ишга туширилди.

Марказ томонидан конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига оид 10 дан ортиқ мавзуда мақола, муносабат, 13 та йўналишда ўзбек (кирилл-лотин), рус ва инглиз тилларида, жами 52 та анимацион ва график видеоролик, 3 та ижтимоий видеоролик, эксперт-мутахассисларнинг 35 та интервью ва муносабатлари ўзбек ва рус тилларида тайёрланиб, оммавий ахборот воситалари, хусусан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24”, “Ўзбекистон”, “Дунё бўйлаб”, “Маҳалла”, “Тошкент”, “Ёшлар” телерадиоканаллари, шунингдек ижтимоий тармоқ ва саҳифаларда кенг ёритилди.