Озарбайжондаги Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш маркази (CASD) ҳамда Ижтимоий тадқиқотлар маркази (SRC) вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.
290

Баку шаҳрида бўлиб ўтган ушбу учрашувларда асосий эътибор ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва ушбу йўналишда тадбирлар ўтказиш, демократик ислоҳотлар таҳлили йўналишида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, мутахассислар малакасини ошириш масалаларига қаратилиб, келгусида ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш истаги билдирилди.
Учрашувларда ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишида катта мазмун касб этишини эътироф этилди.