ACDP logo
Кириш
header bg

Махсус оммавий онлайн конференциаялар платформаси ЛОЙИҲАСИ

281
Поделиться:
Махсус оммавий онлайн конференциаялар платформаси  ЛОЙИҲАСИ

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан ўрин олган 100 та мақсадга эришиш ғоялари ва уларнинг ижро механизмлари бўйича лойиҳаларни жамлаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этувчи медиаплатформа яратилди.

ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

- «Ўзбекистон 2030» стратегиясидан ўрин олган мақсадлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;

- Стратегия мақсадларга эришишда фуқароларнинг ўзини асосий иштирокчига айланишлари учун имкон яратиш;

- ҳудудларда мавжуд бўлган муаммолар ечими юзасидан энг мақбул таклиф ва ғояларни кашф қилиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасига тақдим этиш;

- Стратегия доирасида ишлаб чиқиладиган ҳар йилги Давлат дастурлари лойиҳаси учун халқчил таклифларни жамлаш;

- «Халқ – бош ислоҳотчи» тамойили асосида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини умумхалқ стратегиясига айлантириш;

- фуқароларда Давлат дастурлари, ҳудудий манзилли дастурлар ижросига нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтириш;

- жамиятда фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, фаол фуқаролик позициясига эга шахслар, ғоя муаллифларини рағбатлантириб бориш амалиётини кенг жорий этиш;

- жамиятда фаол фуқаролик позициясига ҳамда илғор ғояларга эга шахсларни каш этган ҳолда, уларнинг интеллектуал салоҳиятидан фойдаланиш;

- келиб тушган таклиф ва ғоялар асосида илмий ишланмаларни такомиллаштириш, тижорий мақсадда фойдаланишни кенгайтириш;

- илмий асослантирилган ва пухта ишланган ғоялар асосида республиканинг турли ҳудудларига хос муаммоларга камхарж ва истиқболли ечимлар топиш.