ACDP logo
Кириш
header bg

Маҳаллий Кенгашлар ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги муҳокама қилинди

42
Поделиться:
Маҳаллий Кенгашлар ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги муҳокама қилинди

2026 йил 1 май куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Демократик ислоҳотларда маҳаллий Кенгашлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, сиёсий партиялар, ННТлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини вакиллари иштирок этди.
Муҳокамаларда маҳаллий Кенгашларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, хусусан, ҳудудий дастурлар ва қарорлар ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини назорат қилишда ННТлар ва экспертлар иштирокини кучайтириш масаласига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги эксперт гуруҳлари фаолиятига фуқаролик жамияти вакилларини жалб этиш самарали амалий механизм сифатида кўриб чиқилди.
Тадбир доирасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича мавжуд тажрибалар муҳокама қилиниб, маҳаллий депутатлар, маҳалла органлари ва ННТлар ўртасидаги ҳамкорлик давлат органлари фаолияти устидан тизимли ва таъсирчан назоратни таъминлашда кенг имкониятлар яратиши қайд этилди. 
Мазкур давра суҳбати маҳаллий қарор қабул қилиш сифатини оширишга қаратилган амалий механизмларни муҳокама қилгани билан аҳамиятли. Кенгаш ишларига ННТ ва экспертларни жалб қилиш қарорларни жамоатчилик манфаатига яқинлаштиради ҳамда ижросини кучайтиради.
Бундай ёндашув халқаро амалиётда самарали ҳисобланиб, фуқаролар ишончи ошиши, қарорларнинг ижроси кучайиши ва маҳаллий муаммоларни аниқроқ ҳал қилишга олиб келади.