Матбуот анжумани: қачон, қаерда ва қай мақсадда пайдо бўлган?

Матбуот анжумани — бу давлат идоралари, ташкилотлар ёки мутахассисларнинг журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб, муҳим маълумотлар тўғридан-тўғри тақдим этиладиган форматдир.
Унинг илк кўринишлари XIX аср охири – XX аср бошларида АҚШда пайдо бўлган, кейинчалик бутун дунёга тарқалган. Айниқса, сиёсий ва ижтимоий воқеалар ортиб боргани сайин бу формат ахборот алмашинувининг асосий воситаларидан бирига айланган.
Матбуот анжуманининг асосий аҳамияти — тезкорлик, очиқлик ва шаффофликдир.
Буюк Британия ва Франция каби давлатларда у қарорлар, ислоҳотлар ёки фавқулодда вазиятлар бўйича жамоатчиликни зудлик билан хабардор қилиш учун кенг қўлланилади. Бу орқали турли миш-мишларнинг олди олинади ва расмий позиция аниқ етказилади.
Бугунги кунда матбуот анжуманлари нафақат давлатлар, балки бизнес ва халқаро ташкилотлар учун ҳам муҳим коммуникация воситасига айланган. Улар жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш, шаффофликни таъминлаш ва ахборот оқимини тизимли йўлга қўйишда катта роль ўйнайди.
Улуғбек Мусабеков
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассиси

