Бугун, 14 ноябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказида «Сиёсий партияларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишда замонавий сиёсий технологияларнинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
2 690

«Юксалиш» УМҲ томонидан ташаббус қилинган «Фуқаролик жамияти» ҳафталиги доирасидаги ушбу давра суҳбатида нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида ижобий имиж яратишда медиамаконнинг ўрни, аҳолининг ижтимоий кайфиятини ўрганиш, партиялар дастурий мақсад ва вазифалари жозибадорлигини намоён этиш, сайловга тайёргарлик ва сайловолди ташвиқотининг муҳим жиҳатлари ҳамда сайловчилар хайрихоҳлигини оширишда миллий ва хорижий тажриба мавзулари юзасидан қизғин муҳокамалар бўлди.