Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 9 апрель куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Хитой элчиси охирги йилларда Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда жадаллик билан ривожланаётганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни Хитойда диққат билан кузатаётганликлари ҳамда ҳудудлараро муносабатлар ва кооперация алоқалари чуқурлашиб бораётганини мамнунлик билан таъкидлади.
Мулоқот чоғида икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Хитой “ақл марказлари” билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.