Ногиронлиги бўлган ёшларнинг рақамли билимлари оширилмоқда
32

Нурафшон шаҳрида Ногиронлар жамияти ҳудудий бўлинмаси, CIBER университети, IT Park ҳамкорлигида “Uzbekistan digital inclusion project” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди.
Тадбир ҳаракатланишида чеклови мавжуд 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахсларни меҳнат бозорига тайёрлаш ва уларнинг рақамли кўникмаларини оширишга қаратилган бўлиб, вилоятдаги 50 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ёшлар қамраб олинди.
Бу каби лойиҳалар имконияти чекланган ёшларнинг меҳнат бозорига кириши, қийинчиликларни руҳан ва касбий кўникмалар орқали енгиб ўтишида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

