ACDP logo
Кириш
header bg

Маҳаллий бошқарувда очиқлик таъминланмоқда

33
Поделиться:
Маҳаллий бошқарувда очиқлик таъминланмоқда

Ўтган ҳафта давомида маҳаллий Кенгашлар сессияларида очиқлик ва шаффофлик таъминланишига катта эътибор қартилгани кузатилди. Хусусан, республика бўйича ўтказилган 55 та сессиянинг 49 таси (89 фоизи) интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Фарғона ва бошқа ҳудудлардаги қатор туман ва шаҳар Кенгашлари сессия жараёнларини тўлиқ очиқ форматда ўтказган.

Бундай амалиёт маҳаллий ҳокимлик органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашнинг энг реал механизми бўлиб, фуқароларга маҳаллий бюджет муҳокамасидан тортиб, ҳудудий дастурлар ижросигача бўлган энг муҳим масалаларда депутатларнинг қандай қарор қабул қилаётганини бевосита кузатиш имконини бермоқда.

Шунингдек, депутатларнинг ўз вазифасига янада масъулият билан ёндашишига, сессиялардаги юзакиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.