Жанубий Кореядаги "Демократлар" партияси уй ҳайвонларига шафқатсиз муносабатда бўлганларнинг "қора рўйхати"ни тузишни таклиф қилмоқда
40

Партиянинг 13 нафар депутати "Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритиш ташаббусини билдирган.
Партия вакиллари фуқаро икки ёки ундан ортиқ марта ҳайвонларга нисбатан зўравонлик қилган бўлса, суд қарори билан унинг маълумотини Давлат ҳайвонларни ҳимоя қилиш ахборот тизимига киритишни таклиф қилган.
Лойиҳада уй ҳайвонини сотувчилар харидорнинг ушбу рўйхатда бор-йўқлигини текшириши мажбурлиги белгилинган. Рўйхатда бўлса, унга сотилмайди.
Лойиҳа айни вақтда муҳокама жараёнида. Агар у қабул қилинса, эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтгач кучга киради.

