ACDP logo
Кириш
header bg

Жамоатчилик назоратида хориж тажрибаси

36
Поделиться:
Жамоатчилик назоратида хориж тажрибаси

Дунё мамлакатларида жамоатчилик назорати давлат бошқарувининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминловчи муҳим механизмлардан бири ҳисобланади. Хусусан, фуқаролар, нодавлат ташкилотлар ва ОАВ давлат идоралари фаолиятини кузатиб бориш, бюджет сарфлари ва қарорлар ижросини назорат қилишда фаол иштирок этади.

Масалан, Буюк Британияда  “Очиқ ҳукумат” тамойили асосида давлат маълумотларининг катта қисми очиқ платформаларда эълон қилинади. Бу фуқароларга бюджет харажатлари ва давлат харидларини мустақил таҳлил қилиш имконини беради.

Жанубий Кореяда эса “электрон одамлар” (e-people) тизими орқали ҳар бир фуқаро расмий идоралар фаолияти юзасидан мурожаат ва шикоят қолдириши мумкин.

Япония тажрибасида жамоатчилик назорати маҳаллий даражада кучли ривожланган бўлиб, фуқаролар кенгашлари орқали ижтимоий лойиҳалар назорат қилинади.

Швецияда эса оммавий ахборотга очиқлик тамойили юқори бўлиб, давлат ҳужжатларининг аксарияти жамоатчилик учун эркин фойдаланишга тақдим этилади.

Умуман олганда, хориж тажрибаси жамоатчилик назорати самарали ишлаши учун очиқлик, ахборотга эркин кириш ва фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий кафолатлари муҳим эканини кўрсатади. Бу ёндашув давлат ва жамият ўртасида ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда жамоатчилик назоратининг аҳамияти сўнгги йилларда янада ортиб бормоқда. Экспертлар фикрича, бу механизм давлат идоралари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупция хавфини камайтириш ва қарор қабул қилиш жараёнларида жамоат фикрини ҳисобга олиш имконини беради.

Шу билан бирга, ОАВ, блогерлар ва фуқаролик институтлари фаоллиги ошгани сари муаммолар тезроқ аниқланиб, уларга ечим топиш жараёни ҳам жадаллашмоқда.

Улуғбек Мусабеков
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассиси