Ҳудудларнинг экологик “мастер-режа”лари тасдиқланмоқда

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ҳудудлар экологик барқарорлигини таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари тизимли равишда кун тартибига чиқмоқда.
Хусусан, Янгиқўрғон, Чортоқ ва Кўкдала туман Кенгашлари томонидан ҳудудларнинг экологик “мастер-режа”лари тасдиқланди.
Экологик “мастер-режа”ларнинг қабул қилиниши ҳудудлардаги яшил ҳудудларни сақлаш, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мақсадли вазифаларни белгилаб беради.
Экологик “мастер-режа”лар тасдиқланиши ва Кенгашларда муҳокама қилиниши маҳаллий сиёсатда табиат муҳофазаси устувор йўналишга айланаётганини кўрсатади.
Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида ҳар бир туман ўз экологик паспорти ва аниқ режасига эга бўлиши келажак авлод олдидаги муҳим қадамдир. Вакиллик органлари бу орқали шунчаки муаммони қайд этиш эмас, балки аниқ ҳужжат асосида ижро ҳокимиятини экологик масъулиятга чақирмоқда.

