Фуқаролик жамиятига хос ғамхўрлик
49

Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги фармон мамлакатда инсон қадрини устувор қўяётган ижтимоий сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди.
Фармонга мувофиқ, “Эрта аралашув”, “Янги кун”, “Мадад” ва “Ижтимоий таътил” каби янги хизматлар босқичма-босқич йўлга қўйилади, “Мурувват” интернат уйлари эса “Ғамхўрлик” марказларига айлантирилади.
Шунингдек, 2026 йил сентябрдан парвариш билан банд қонуний вакиллар учун нафақа тўлаш тизими кенгайиб, ижтимоий хизматларда нодавлат сектор иштирокини кучайтириш белгиланган.

