ACDP logo
Кириш
header bg

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Assortis компанияси вакили билан учрашув ўтказди

448
Поделиться:
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Assortis компанияси вакили билан учрашув ўтказди

Милан шаҳрида Осиё тараққиёт банкининг 58-йиллик йиғилиши доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон делегацияси таркибида қатнашаётган Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Азамат Пардаев халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш соҳасида фаолият юритувчи халқаро платформа – Assortisнинг халқаро бизнесни ривожлантириш бўйича мутахассиси Giada Rapalino билан учрашув ўтказди.

Assortis платформаси 2000 йилда халқаро ривожланиш ёрдами ва IT соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ташкил этилган. Бош қароргоҳи Бельгиянинг Брюссель шаҳрида жойлашган.

Асосий мақсади – халқаро ҳамкорлик соҳасидаги барча иштирокчиларни бирлаштириш, уларни зарур маълумотлар билан таъминлаш ва самарали ҳамкорликни рағбатлантиришдир.

Бундан ташқари, Assortis қуйидагиларга ёрдам беради:

Ташкилотлар учун – молиявий маблағ топиш, мутахассислар, шериклар топиш, халқаро лойиҳалар имкониятларидан фойдаланиш.

Мутахассислар учун – халқаро лойиҳаларда ишлаш, малака ошириш, касбий фаолиятини ривожлантириш.

Учрашувда Марказ ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ОТБ лойиҳаларида қатнашишига кўмаклашиш, ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек бошқа халқаро донорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш  масалаларини ўрганиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олинди.