ACDP logo
Кириш
header bg

Барқарор келажак сари йўлда рақамли технологияларнинг ўрни юқори

461
Поделиться:
Барқарор келажак сари йўлда рақамли технологияларнинг ўрни юқори

Ўзбекистоннинг бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация Милан шаҳрида ўтказилаётган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этишмоқда.

ОТБ 58-йиллик йиғилишининг “Рақамли технологиялар: Барқарор келажак сари йўл” мавзусидаги фуқаролик жамияти сессиясида рақамли инновациялар орқали экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолини фаолликка чорлаш ва ижтимоий тенгликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Антонио Забаллос, ОТБнинг Рақамли технологиялар, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш бўйича директори:

Аҳолининг энг чекка қатламларига етиб боришда рақамли технологиялар энг кучли воситага айланмоқда. Биз барқарор келажакни айнан инновациялар орқали қуришимиз мумкин.

Макс Кювелье Джакомелли, GSMA Mobile for Development Foundation вакили:

Мобил технологиялар — бу фақат алоқа эмас, балки имкониятлар платформаси. Рақамли воситалар ёрдамида инсонларга таҳликали даврда ҳам тезкор ёрдам етказиш, уларни таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига улаш мумкин.

Сессияда, шунингдек, Самоа, Непал, Туркия каби мамлакатлар фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, рақамли воситалар ёрдамида жамоаларнинг иқлим ўзгаришига қарши қандай курашаётганини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари шу куни ОТБнинг ижтимоий ривожланиш бўйича эксперти Малика Шагазатова билан Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш масалаларида ҳамкорликда мониторинг қилиш мавзусида фикр алмашди. Бу борада ОТБнинг 2026 йилдан бошлаб фаол сиёсат олиб бориши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, оғир шароитдаги аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.