ACDP logo
Кириш
header bg
Назад
04.02.2025

2025 йилда дунё бўйлаб президентлик ва вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов ва референдумлар

2024 йил яқин тарихдаги энг йирик ва серқирра сайлов йилларидан бири бўлди. Йил давомида 22 та муддатидан олдин сайловлар ўтказилди. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб ўтказилган 20 та миллий референдумда фуқаролар ўз муносабатларини билдиришди. Умуман олганда, йил давомида 110 кун 78 та мамлакат ва ҳудудда сайлов ва референдумлар бўлиб ўтди. 2024 йилда 34 та мамлакатда президент, 61 та мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Хусусан, Россия, АҚШ, Озарбайжон, Словакия, Эрон, Молдова, Хорватия, Финляндия давлатларида президент сайловлари, Ўзбекистон, Франция, Буюк Британия, Покистон, Индонезия, Беларусь, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Грузия, Болгария давлатларида парламент сайловлари ўтказилди. 2024 йилда сайлов ўтказган давлатларнинг умумий аҳолиси тахминан 4,16 млрд кишини, яъни дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил қилди. 2025 йилда 58 та мамлакатда сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан: 11 та мамлакатда президент сайловлари, хусусан, Хорватия, Руминия, Польша, Жанубий Корея, Камерун, Кот-д'Ивуар ва бошқаларда; 37 та мамлакатда парламент, унинг юқори ва қуйи палаталарига сайловлар; 10 та мамлакатда бир вақтда президент ва парламент сайловлари (Эквадор, Боливия, Чили, Танзания, Марказий Африка Республикаси ва бошқалар); энг кўп сайловлар Америка (17) ва Европа (16) минтақаларида бўлиб ўтади. Жами сайловлар бўлиб ўтадиган мамлакатлар аҳолиси сони 1 млрд 342 млн нафарни, сайловчилар сони эса тахминан 850 млн нафарни ташкил этади. Ҳужжатни тўлиқ шакли билан ушбу ҳавола орқали танишинг. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

some imageЮклаб олиш