ACDP logo
Кириш
header bg
Назад
08.02.2024

2024 йилда дунё бўйлаб Президентлик ва вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов ва референдумлар

2024 йилда 64 та давлатда президентлик ва парламент сайловлари ўтказилиши кутилмоқда. Сайловлар ўтказилиши режалаштирилган давлатларнинг аҳолиси умумий ҳисобда 4 миллиардга яқин кишини ташкил этади (дунё аҳолисининг ярми). Эксперт ҳисоб-китобларига кўра, овоз беришда 2 миллиарддан ортиқ сайловчи иштирок этади. Давлат раҳбарлари ва парламент аъзоларини сайлаш учун энг кўп сайловлар Европа минтақасида режалаштирилган бўлиб, овоз бериш камида 20 та мамлакатда бўлиб ўтади. Ундан кейин Африка (18 та давлат), Осиё (16), Америка (7) ва Океания (4) минтақалари жой олган. 30 га яқин давлат аллақачон сайловлар ташкил этилишини тасдиқлаган ва овоз бериш кунларини белгилаган бўлса, қолганларида саналар аниқланмоқда. Маълумки, камида 12 та мамлакатда давлат раҳбари ва парламент сайловлари бир кунда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, 2024 йилда Европа парламенти таркиби янгиланиши керак бўлиб, унинг депутатлари Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатлар аҳолиси томонидан сайланади. Жумладан: - Осиё минтақасида парламент сайловлари 12 та, президентлик сайловлари 2 та ҳамда бир кунда ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловлари 2 та мамлакатда; - Европа минтақасида парламент сайловлари 11 та, президентлик сайловлари 8 та ҳамда бир кунда ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловлари 1 та мамлакатда; - Америка минтақасида президентлик сайловлари 1 та ҳамда бир кунда ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловлари 6 та мамлакатда; - Африка минтақасида парламент сайловлари 5 та, президентлик сайловлари 7 та ҳамда бир кунда ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловлари 6 та мамлакатда; - Океанияда парламент сайловлари 2 та ҳамда бир кунда ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловлари 2 та мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳужжатни тўлиқ шакли билан ушбу ҳавола орқали танишинг. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

some imageЮклаб олиш