2026 yil — global siyosiy tanlovlar va faol saylovlar yili.
2026 йилда дунё бўйлаб 49 та давлатда жами 54 та сайлов ва референдум ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур жараёнлар халқаро кун тартибидаги сиёсий муҳокамаларни фаоллаштириши мумкин.
Тақвимга мувофиқ, 9 та президент сайлови ва 31 та парламент сайлови ўтказилиши, 10 та давлатда эса президент ҳамда парламент сайловлари бир вақтнинг ўзида ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 2 та мамлакатда парламент сайловлари референдумлар билан биргаликда ўтказилиши, яна 2 та давлатда эса алоҳида референдумлар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Сайлов кампаниялари географияси барча қитъаларни қамраб олган бўлиб, АҚШ, Арманистон, Болгария, Бразилия, Венгрия, Дания, Латвия, Португалия, Россия, Швеция ва Япония каби давлатларни мисол сифатида келтириш мумкин. Минтақалар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори сайлов фаоллиги Африка (18 та) ва Европа (16 та) давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Мазкур сиёсий жараёнлар 1,8 миллиард нафардан ортиқ аҳолини қамраб олиши, 1 миллиардга яқин сайловчи эса овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда.
Илова: 2026 йилга режалаштирилган сайловлар бўйича маълумотлар билан 2026 сайлов харитаси орқали танишиш мумкин.
Юклаб олиш
