Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказида Токио Фонди ижрочи директори Сузуки Мари хоним билан учрашув бўлиб ўтди
32

Токио Фонди (Tokyo Foundation, аввалги номи Tokyo Foundation for Policy Research) — 1997 йилда ташкил этилган мустақил, нодавлат таҳлилий марказ (think tank) ҳисобланади. У кўп соҳали (интердисциплинар) тадқиқотлар ва лидерлар тайёрлаш билан шуғулланади, сиёсатни аниқ далилларга асосланиб таклиф қилади ҳамда узоқ муддатли жамият фаровонлигига йўналтирилган.
🟢Мазкур учрашувда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташаббуси билан халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда 19 сентябрь — “Халқаро демократия куни” муносабати билан ташкил қилинаётган халқаро конференцияга оид масалалар, шунингдек, ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашилди.