Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказида Германиядаги “Ғарб-Шарқ учрашувлари” жамғармаси Бошқарув кенгаши аъзоси Дирке Удо Фрике билан учрашув ташкил қилинди
34

🟢Мазкур учрашувда Марказ ташаббуси билан халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда 19 сентябрь — “Халқаро демократия куни” муносабати билан ташкил қилинаётган халқаро конференция борасида фикр алмашилди.
🟢Шунингдек, мулоқот чоғида Дирке Удо Фрикега Марказ фаолияти ҳақида маълумот берилиб, жамғарма билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмон Марказ билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.
💬 Дирк Удо Фрике — немис муҳандиси, маслаҳатчи, DUF Consulting (Лейпциг) компанияси асосчиси ва раҳбари. Унинг компанияси Германиянинг Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамда маданий муносабатларни кенгайтиришга ихтисослашган.