✅Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказида Франциядаги Европада истиқболлар ва хавфсизлик институти директори Эммануэль Дюпюи билан учрашув ўтказилди
38

🟢Учрашув давомида Марказ ташаббуси билан ўтказилаётган халқаро конференция ҳақида фикр алмашилди ва эксперт сифатида иштирок этиш таклифини қабул қилгани учун Эммануэль Дюпюига миннатдорлик билдирилди.
🟢Шунингдек, меҳмон мулоқотда Ўзбекистонга илк бор 2002 йилда ташриф буюргани, кейинги йилларда ҳам бир неча марта келганини таъкидлади. У мамлакатдаги жараёнларни кузатиб боришини айтиб, айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасидаги сезиларли ўзгаришларни юқори баҳолади. Ўзбекистон тўғри тараққиёт йўлини танлагани ва бу йўналишда тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида қайд этди.