ACDP logo
Кириш
header bg

БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

9
Поделиться:
БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Жорий йил 6 август куни БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файйад Қарман билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида “Халқаро демократия куни”га бағишлаб, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни тарғиб қилишга қаратилган халқаро конференция ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Анас Файйад Қарман томонидан Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази амалга оширган лойиҳалар эътироф этилди ва доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклифлар илгари сурилди.