ACDP logo
Кириш
header bg

“Халқ депутатлари Кенгашларининг сиёсий партиялар билан ҳамкорлиги масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

202
Поделиться:
“Халқ депутатлари Кенгашларининг сиёсий партиялар билан ҳамкорлиги масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Халқ депутатлари Кенгашларининг сиёсий партиялар билан ҳамкорлиги масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибият раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, марказнинг вилоят бўлинмаси мутахассислари иштирок этди.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад — маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг ташаббускорлигини ошириш, сессия кун тартибидаги масалаларни шакллантиришдаги иштироки, доимий комиссиялар билан ҳамкорликдаги иш тажрибасини муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларни таҳлил этиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбир давомида Халқ депутатлари Кенгашлари ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати, бу борада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Марказ мутахассислари томонидан партия депутатлик гуруҳларининг маҳаллий Кенгашлар фаолиятидаги иштирок даражаси, доимий комиссиялар билан ишлаш амалиёти, кун тартибини шакллантиришдаги иштироки ҳамда долзарб муаммоларга бағишланган таҳлил натижалари тақдим этилди.

Иштирокчилар маҳаллий Кенгашлар, сиёсий партиялар ва жамоатчилик ўртасида мулоқотни институционаллаштириш зарурати, маҳаллий ижро ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда партия депутатлик гуруҳларининг ўрни, аҳоли муаммоларини сессия кун тартибига киритишда депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмлари каби муҳим масалалар юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси