ACDP logo
Кириш
header bg

Сирдарёда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги ўрнига бағишланган семинар бўлиб ўтди

61
Поделиться:
Сирдарёда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги ўрнига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг давлат субсидия маблағлари доирасида ўтказилган ушбу тадбирнинг асосий мақсади — маҳаллий Кенгаш депутатларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги самарадорлигини ошириш ҳамда депутатлик ваколатларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантиришдан иборат бўлди.

Семинарда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда экспертлар иштирок этиб, мавзуга оид фикр ва таклифларини билдирди. Тадбир давомида маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини кучайтириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Спикерлар томонидан таъкидланганидек, депутат ўз сайлов округидаги муаммоларни ҳал қилиш учун аввало ўзига қонун билан берилган ваколат, ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўлиқ англаши ва ундан тўғри фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши зарур.

Семинарда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш” концепцияси мазмуни, унинг демократик жараёнлар ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятидаги аҳамияти тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида мазкур йўналишда аниқ дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мунтазам равишда семинарлар, давра суҳбатлари ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш борасида келишувга эришилди.

Хулоса сифатида, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари котибиятлари ҳамда маҳаллий депутатлар ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда белгиланган мақсадларга эришишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси