ACDP logo
Кириш
header bg

“Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигини мустаҳкамлашда фуқаролик жамиятининг ўрни" мавзусида Ўзбекистон–ЕИ давра суҳбати

212
Поделиться:
“Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигини мустаҳкамлашда фуқаролик жамиятининг ўрни" мавзусида Ўзбекистон–ЕИ давра суҳбати

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги бир қатор ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Брюссель шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф тадбирлари доирасида 10 апрель куни Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасида Европадаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан самарали мулоқот бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ўртасида ўзаро алоқаларнинг янада кучайиб бораётгани, бу муносабатлар ҳар икки минтақа учун самарали эканлиги қайд этилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўзига хос ўрни, минтақавий бирликни шакллантиришдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди. Шу билан биргаликда, мамлакатдаги фуқаролик жамияти институтлари, қолаверса, таҳлил марказлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш, биргаликда ишлаш юзасидан қизиқиш билдирилди.

Ўз навбатида, мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам Европалик ҳамкасбларига миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли муносабатларни қўллаб-қувватлаши, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини маълум қилишди. Қайд этиш лозимки, бу каби самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқ белгилаш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.