ACDP logo
Кириш
header bg

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

141
Поделиться:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси, ЎзННТМА, “Юксалиш” ҳаракати ва Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

Қайд этилганидек, фуқаролик жамияти институтларининг асосий бўғини бўлган маҳалла институтига, ўзини ўзи бошқариш органларига қаратилган жиддий эътибор самарали натижалар бермоқда. Маҳалланинг жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолияти ҳам тобора кенгайиб, жамоатчилик назоратини амалга оширувчи асосий субъектлардан бирига айланиб бормоқда.

Тадбир давомида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини таъминлаш ва ҳудудларда самарали жамотачилик назоратини амалга оширишнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Хусусан, Тошкент вилоятидаги 1025 та маҳалла фуқаролар йиғинида 1025 та “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати” бўйича комиссиялар тузилган. Мазкур комиссияларда 14 204 нафар маҳаллада ўз обрўсига, позициясига эга бўлган нуфузли инсонлар жамоатчилик асосида фаолият олиб бормоқда.

Таҳлилларга кўра, маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида 800 мартадан зиёд жамоатчилик мониторинги ўтказилган, давлат ташкилотларига 468 марта ёзма сўров юборилган, 160 марта давлат ташкилотларининг ҳисоботлари эшитилган.

Шунингдек, маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари, “Маҳалла назорати”, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Оқила аёллар” ҳаракатига фуқаролар йиғинларидаги фаол фуқаролар жалб этиб, аниқ мақсадлар йўлида сафарбар этилиши ҳам тизимнинг жамиятнинг энг кичик ва асосий бўғинларигача кириб боришига замин яратмоқда.

Бундан ташқари, тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаолларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳар чоракда ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг  маҳалла фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш амалиётини кенг жорий қилиш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш сингари қатор йўналишларда самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

 

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси