ACDP logo
Кириш
header bg

Ижро ҳокимиятининг 30 дан ортиқ ваколатлари халқ ноибларига берилган

295
Поделиться:
Ижро ҳокимиятининг 30 дан ортиқ ваколатлари халқ ноибларига берилган

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда вакиллик органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу амалий ишлар нитажаси ўлароқ, маҳаллий даражадаги бошқарув тизимини демократлаштиришда конституциявий ислоҳотлар ўз аксини топмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни-кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясининг очилиш маросимида бу ҳақда тўхталиб, “ҳудудларимизда 30 дан ортиқ ваколатлар маҳаллий кенгашларга ўтказилди ва бу жараён изчил давом этмоқда”, дея таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг ваколатининг оширилиши аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш имкониятини яратмоқда. Пировардида, халқимизнинг кундалик ҳаётида кенгашлар таъсирчанлиги ошиб, депутатларнинг ижобий имиджи шаклланмоқда.

Ёдингизда бўлса, ўтган йили парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлардан кейин, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, депутатлар ичидан сайланган шахс раислик қилмоқда. Ушбу тажриба, туман ва шаҳарларда ҳам 2026 йилнинг 1 январидан бошланиши қонунчиликда белгилаб қўйилди.

Жаҳон тажрибасида ҳам маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш орқали ҳокимиятнинг очиқлиги ва ҳисобдорлиги таъминланган. Масалан, Германия, Жанубий Корея ва Японияда маҳаллий вакиллик органларига кенг автономия берилиб, муаммоларни маҳаллий даражада тезкор ҳал этиш имконияти яратилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда демократик институтларни ривожлантириш борасида тизимли ва изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу жараёнлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайиши эса бу соҳада янги сиёсий саҳифа очилиб, халқ ва давлат ўртасидаги масофа яқинлашаётганини англатади.

Шу боисдан ҳам бу каби ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, уни амалда самарали татбиқ этиш ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоғи зарур.

 

Демократик жараёнларни таҳлил

қилиш маркази бўлим мудири

М.Джураев