Душанбе сув конференцияси: фуқаролик жамияти институтлари учун кенг майдон

2026 йил 25–28 май кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Сув учун барқарор ривожланиш" халқаро ўн йиллиги доирасидаги 4-юқори даражали конференция глобал миқёсдаги йирик мулоқот платформасига айланмоқда.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, тадбирда 2 500 дан ортиқ делегат иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчилар орасида давлат тузилмалари ва халқаро ташкилотлар билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Фуқаролик жамияти ташкилотлари:
— сув ресурсларини бошқаришдаги ижтимоий назорат,
— экологик ташаббусларни илгари суриш,
— аҳолининг хабардорлигини ошириш,
— барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга кўмаклашиш йўналишларида фаол иштирок этиши кутилмоқда.
Конференция фуқаролик жамияти институтлари учун ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар билан бевосита мулоқот қилиш, тажриба алмашиш ҳамда глобал сув сиёсатига таъсир кўрсатиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Ушбу форум сув ресурсларини адолатли бошқариш ва барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

