ACDP logo
Кириш
header bg

Тинчликни хоҳласанг — қўшнинг билан дўстлаш

348
Поделиться:
Тинчликни хоҳласанг — қўшнинг билан дўстлаш

2025 йил 15-16 октябрь кунлари Фарғона  шаҳрида илк бор Фарғона тинчлик форуми бўлиб ўтади. Тадбирда Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирок этади.

➡️Форумнинг асосий мақсади — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарабўйи ҳудудларда ишонч муҳитини кучайтиришдир.

🟢Сўнгги йилларда Марказий Осиёда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий янгиланишлар минтақани бирлаштирувчи кучга айлантирмоқда. Давлат раҳбарларининг қатъий иродаси ва халқлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик туфайли чегара масалалари ҳал этилди, умумий иқтисодий ва гуманитар макон шаклланмоқда.

🟢Форум доирасида тинчликни таъминлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича таклифлар муҳокама этилади.

📝 Батафсил Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори ўринбосари Аброр Юсуповнинг “Хочешь мира – дружи с соседями” номли  мақоласида  танишишингиз мумкин.