ACDP logo
Кириш
header bg

Қонун ижодкорлигида маҳаллий кенгашларнинг иштироки: стратегик ўзгаришлар йўналиши

433
Поделиться:
Қонун ижодкорлигида маҳаллий кенгашларнинг иштироки: стратегик ўзгаришлар йўналиши

2024 йил 19 ноябрь куни Президент Олий Мажлис Сенатининг янги сайланган таркибдаги биринчи мажлисида иштирок этиб, юқори палатанинг олдига стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, Сенатнинг қонун муҳокамалари жараёнида замонавий механизмларни жорий этиши зарурлиги қайд этилди. Бу жараёнда қонун ижодкорлигига маҳаллий кенгашларни кенг жалб қилиш, ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш таклиф этилди. Шу орқали қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатларининг уйғунлигини таъминлаш мақсади қўйилди.

Бу ташаббус мамлакат қонун ижодкорлиги тизимини янада демократлаштириш йўлида муҳим қадамдир. Маҳаллий кенгашларнинг иштироки нафақат техник янгиланиш, балки давлат бошқарувининг халққа яқинлаштиришга қаратилган туб мазмуний ўзгаришини ҳам ифодалайди.

Биринчидан, мазкур механизм қонунларнинг ҳар бир ҳудуднинг демографик, иқтисодий ва маданий ўзига хосликларига мувофиқлигини таъминлайди. Бу эса қонунларнинг амалий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Иккинчидан, маҳаллий кенгашлар қонун лойиҳаларининг амалий қўлланилиши бўйича аниқроқ фикр билдириш имкониятига эга бўлади. Бу эса давлат бошқарувининг самарали ва ҳамжиҳатликда ишлайдиган моделини яратишга ёрдам беради.

Учинчидан, бу механизм жамоатчилик ва давлат ўртасида ишончли мулоқот кўпригини мустаҳкамлайди. Фуқаролар ўзларини қонун ижодкорлиги жараёнининг фаол иштирокчиси сифатида ҳис қилишади ва бу сиёсий фаолликни кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий кенгашларнинг қонун ижодкорлигидаги иштироки мамлакат қонунчилик тизимини демократлаштириш, очиқликни таъминлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги муҳим қадамдир.

Ушбу механизм ҳудудий манфаатлар ва умумдавлат стратегияларини уйғунлаштиришга, ҳар бир ҳудуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади.

 

Бахтиёр Абдуллаев,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази бўлим бошлиғи