ACDP logo
Кириш
header bg

✅ Қаҳрамон Сариев, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси:

192
Поделиться:
✅ Қаҳрамон Сариев, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси:

🟢 Янги Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, ёш авлодни бағрикенглик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу йўналишда ишларни тизимли амалга оширишда миллий маданий марказларнинг ўрни жуда муҳим.

🟢Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган турли миллат вакилларининг 157 та миллий маданий марказларига 2021 йилдан бошлаб давлат субсидиялари ажратиб келинмоқда.

🟢Ҳудудларда ташкил қилинган “Дўстлик уйлари” миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш ҳамда ягона фуқаровий ўзликни шакллантиришга хизмат қилмоқда.