✅ Матлуба Каххарова, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари:

🟢 2025 йил 25 февралда қабул қилинган “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, динлараро мулоқотни кучайтириш, виждон эркинлигини кафолатлаш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўналишдаги давлат сиёсатининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлди.
🟢Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитида яшаб келмоқда.
🟢Сўнгги 9 йилда 130 дан ортиқ янги диний ташкилот, 3 та олий ва 1 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, 102 та масжид ҳамда 24 та ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди.
🟢Мазкур ижобий ўзгаришлар ёш авлодни бузғунчи ғоялардан асраш, уларни бағрикенглик руҳида тарбиялашни тизимли тарзда амалга оширига хизмат қилмоқда.