✅Камолиддин Ишанходжаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси:
156

🟢Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан, 2021-2025 йилларга мўлжалланган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда аҳамиятли қадам бўлди.
🟢2021–2025 йилларда ННТ раҳбарларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 750 нафар ННТ раҳбарларининг малака ошириш курсларида ўқиши таъминланди. Натижада битирувчилар давлат идоралари билан 1000 дан зиёд ижтимоий шериклик шартномалари тузишга муваффақ бўлдилар.

