ACDP logo
Кириш
header bg

✅Др. Саид Ирандўст, Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети (AUT) асосчиси ва ректори:

108
Поделиться:
✅Др. Саид Ирандўст, Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети (AUT) асосчиси ва ректори:

🟢Демократияни ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш фақат сиёсий қарорлар орқали амалга ошмайди. Бу, аввало, кундалик ҳаётдаги амалий жараёнлар — мактаб ва университетлардаги мулоқотлар, ўқувчилар ва талабалар иштирокидаги турли лойиҳалар ҳамда жамоат билан олиб бориладиган очиқ ва самарали диалоглар орқали рўёбга чиқади. 

🟢Энг ишончли йўл одамларга фактларни текширишни, жамият учун хизмат қилишни, турли жамоалар билан самарали мулоқотни йўлга қўйишни ўргатишдан иборат.
 
🟢Агар биз бундай йўналишда самарали иш юритсак, келгуси авлод демократик жараёнларда ишонч ва умид билан иштирок этади, фуқаролик жамиятини эса янада олға олиб чиқади.

🟢Ўзбекистон ва бизнинг университетимиз – AUT учун бу, аввало, талабаларнинг фаол ва ижодкор руҳини қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълимини фақат дарслар билан чеклаб қолмасдан, ўз жамоаларига қўшадиган ҳақиқий ҳиссалари билан боғлашни англатади.

🟢Шу муштарак эътиқод бизга раҳбар ва устоз сифатида йўл кўрсатади: таълим муассасалари фақат билим бериш билан чекланмасдан, ҳар бир ўқувчи ва талаба қалбида масъулият ҳиссини, адолатга садоқатни ва фуқаролик жасоратини тарбиялаши шарт.