ACDP logo
Кириш
header bg

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда “Қарши тажрибаси” оммалашмоқда

53
Поделиться:
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда “Қарши тажрибаси” оммалашмоқда

✅ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мурожаатлар билан ишлашда янги ва стратегик ёндашувни кенг жорий этмоқда. Хусусан, ўтган ҳафтада республиканинг 20 та туман ва шаҳар Кенгаши мазкур йўналишда махсус режаларни тасдиқлади.

✅ Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг қатор туманларида “Қарши шаҳри тажрибаси” асосида жамоатчилик фикрини таҳлил қилишнинг янги механизми йўлга қўйилди.

‼️ Ушбу тизим мурожаатларни шунчаки қабул қилиш эмас, балки муаммоларни олдиндан ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича тизимли ишларни ташкил этишни назарда тутади.

✅ Аҳамиятли томони, ҳудудларда илғор тажрибаларнинг оммалашиши мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширади. Шунингдек, жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш орқали муаммоларнинг сабабларини олдиндан бартараф этиш имконияти яратилади.