ACDP logo
Kirish
header bg

“Yangilanayotgan Konstitutsiya: fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirish kafolati” mavzusidagi davra suhbati

53
Поделиться:
“Yangilanayotgan Konstitutsiya: fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirish kafolati” mavzusidagi davra suhbati

2023 йил 20 апрель куни Адлия вазирлиги, ЎзННТМА билан ҳамкорликда 200 га яқин ННТлар иштирокида “Янгиланаётган Конституция: фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда республикадаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди. 

Ҳар бир давлатнинг келажаги бевосита у ерда шаклланган фуқаролик жамиятининг нуфузи, жамиятдаги очиқлик муҳити ҳамда унинг ҳуқуқий кафолатлари билан чамбарчас боғлиқ. Қаерда соғлом ва кучли фуқаролик жамияти шаклланган бўлса, ўша ерда кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш имконияти юзага келади.

Жорий йилнинг 20 апрель куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Адлия вазирлиги ва ЎзННТМА билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да “Янгиланаётган Конституция: фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳудудларда ташкил этилган “ННТлар уйи”да видеоконференция орқали
150 нафардан зиёд фуқаролик жамияти институтлари онлайн ва офлайн иштирок этишди.

Тадбирнинг мақсади – фуқаролик жамияти институтларининг Янги Конституция ва референдум тарғиботи тажрибаларини оммалаштириш ҳамда тарғибот технологияларини янада кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Янгиланаётган Конституция ҳамда референдум билан боғлиқ ижтимоий сиёсий жараёнларда фуқаролик жамияти институтлари 2 йўналишда фаолият олиб боришгани маълум қилинди.

Биринчи муҳим йўналишда аҳолининг кенг қатламларига Янгиланаётган Конституция ҳамда Референдумнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этилмоқда.

Янгиланаётган Конституция ҳамда Референдум тарғиботи юзасидан “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!”, “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!”, “Менинг Конституциям”, “Конституция - келажагимиз кафолати” каби шиорлар остида 1000 дан ортиқ турли тизимли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар мамлакатимизнинг туман ва шаҳарларида, шунингдек, хорижий давлатларда ўтказилиб, уларда 2 млндан ортиқ ёшлар, хотин-қизлар, имконияти чекланган шахслар каби аҳолининг кенг қатламлари
ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари фаол иштирок этган.

Тадбирларда Янги Конституцияга киритилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари соҳасидаги энг муҳим 50 дан ортиқ нормаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, зарурати ва муҳим жиҳатлари аҳолининг кенг қатламларига тушунтирилди.

Масалан, #befarqemasman челленжида 150 дан ортиқ фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Айниқса, тадбирларни кенг ёритишда фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар муҳим роль уйнади. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Истиқболли авлод, Тадбиркор аёл, Шарқ аёли халқаро фонди каби ННТларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Шу билан бирга, Марказ томонидан Янги Конституция ва Референдум тарғиботини самарали олиб бориш мақсадида “Референдум-2023 телеграм боти ташкил этилди. Унда 1000 дан зиёд мавзуга оид турли аудио, видео, инфографика маълумотлари жойлаштирилди.

Бундан ташқари, “Янгиланаётган Конституция: 100 саволга 100 жавоб” қўлланмаси нашр этилди. Унда Янги Конституцияда белгиланган 100 та муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти савол-жавоб тарзида ёритилди.

Иккинчи муҳим йўналишда референдум ўтказиш участкаларида жамоатчилик мониторинглари ташкил этилди.

Ўтказилган тизимли тарғибот тадбирлари билан бир қаторда, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамғармаси, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти каби ННТлар жойлардаги овоз бериш участкаларида аҳолининг кенг қатламларига яратилган шарт-шароитлар, референдумга кўрилган тайёргарлик ишлари бўйича жамоатчилик мониторингларини ўтказди.

Шунингдек, Марказ томонидан фуқаролик жамиятининг 150 дан ортиқ институтлари вакилларининг Янги Конституция нормаларига киритилган муҳим ўзгаришлар юзасидан билдирган фикрлари жамланди.

Мазкур фикрлар “Конституция ва фуқаролик жамияти институтлари”, “Конституция ва ҳуқуқий давлат”, “Конституция ва ижтимоий давлат”, “Конституция ва иқтисодиёт” каби мавзулари бўйича тизимлаштирилмоқда.

Тадбирда фуқаролик жамияти институтларининг қимматли фикр-мулоҳазаларини ҳам ушбу жамланмага киритиш ҳамда “Янги Конституция: фуқаролик жамияти институтлари нигоҳида” тўпламини тайёрлаш
таклифи билдирилди.