ACDP logo
Kirish
header bg

“Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий технологияларнинг аҳамияти”

1 543
Поделиться:
“Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий технологияларнинг аҳамияти”

2023 йил 12 апрель куни Марказ томонидан “Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий технологияларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. (40 дан зиёд иштирокчи иштирок этди)

Жорий йилнинг 12 апрель куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий технологияларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 40 дан зиёд иштирокчилар иштирок этди. Конституциявий ислоҳотлардан келиб чиқиб, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази фаолиятининг асосий йўналишлари ва устувор вазифалари ҳақида маълумот берилди

2023 йил 12 апрель куни кенг жамоатчиликка конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва заруриятини тушунтириш, референдумга оид барча расмий маълумотлар, олиб борилаётган тарғибот ишларини ягона ахборот маконида жамлаш ва ёритиш мақсадида ишлаб чиқилган “Референдум-2023” телеграм боти ўзбек (кирилл, лотин) ва рус тилларида ишга туширилди.

Ботда конституциявий қонун лойиҳаси, унинг шарҳлари, экспертлар ва жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари, референдумга оид кўплаб саволларга жавоблар, бир қатор фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партияларнинг умумхалқ муҳокамаси юзасидан муносабатлари, тарғибот-ташвиқот жараёнларидаги иштироки кенг ёритилди.

Ботга мингдан зиёд ахборот, маълумот ва тарғибот материаллари, хусусан, 26 та ҳужжат, 337 та инфографика, 389 та видео, 31 та овозли хабар, 287 та мақола, муносабат ҳамда бошқалар жойлаштирилди.

Маълумот учун: «Референдум-2023» телеграм боти ишга туширилганлиги ҳақидаги ахборот етакчи ОАВ, кенг аудиторияга эга ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Хусусан, MY5, “Ўзбекистон 24” телеканаллари, “Халқ сўзи” газетаси, бир қатор республика ва маҳаллий нашрлар, шунингдек, 100 дан зиёд ижтимоий тармоқ ва саҳифаларда эълон қилинди.

“Референдум-2023” телеграм ботидан миллионга яқин киши фойдаланди. Шунингдек, 100 мингга яқин киши референдум учун расм яратиб (тарғибот воситаси), дўстига улашиб, референдумда иштирок этишга яқинлари, оила аъзолари ва дўстларини таклиф қилди.