✅Музраф Икрамов, Адлия вазири ўринбосари:
172

🟢Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари учун халқаро ва хорижий манбалардан маблағ олиш тартиби соддалаштирилди.
🟢Маблағ олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 40 кундан 15 кунга қисқартирилди. Бундан ташқари, адлия органи билан келишмасдан олинадиган маблағ миқдори 5 бараварга оширилди, эндиликда улар томонидан йил давомида БҲМнинг 100 баравари миқдорида (олдин 20 баравар бўлган) маблағларни рўйхатдан ўтказувчининг розилигини олмасдан уни хабардор қилган ҳолда олиш тизими жорий қилинди.
🟢Натижада 2023-2024 йилларда ва 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан хорижий манбалардан жами 120 470 427 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ва мол-мулк олинди.